Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва республика бўйича ҳаммага дам олиш куни этиб белгиланган. Шунга кўра, бугун турли ташкилот ва идоралардан фаолият юритаётган барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳуқуқи бор ҳисобланади.






