Ўзбекистонда ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 % га қимматлашган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.
Қайд этилишича, шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 9,4 % га қимматлашган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 10 ойда 773 дона, октябрь ойида 77 дона автобус ишлаб чиқарилган.






