АсосийSiyosat

Ўзбекистон-Қозоғистон божхона соҳасида муҳим битим имзоланди

'Ўзбекистон-Қозоғистон божхона соҳасида муҳим битим имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. Мазкур ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 22 та ҳужжат имзоланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, икки мамлакат божхона хизматлари раҳбарлари энергия ресурларини ўзбек-қозоқ божхона чегарасидан  олиб ўтилишида биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисида Битимни имзолашган.

Мазкур келишув божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган энергоресурсларнинг божхона назоратини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этиши айтилади.

"Битимга мувофиқ 7 та газ ва 6 та электр энергиясини ўтказиш нуқталарида ҳамкорликда назорат олиб борилиши кўзда тутилмоқда. Шу боисдан томонлар имзолаган битим Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари орқали қувур транспортида ва электр узатиш тармоқлари орқали газ ва элетр энергиясининг божхона расмийлаштируви жараёнларида шаффофликни ва самарали божхона назоратини, статистик маълумотларнинг бирхиллигини таъминлаш ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнларида янада қулайлик ва енгилликлар яратишга хизмат қилади",-дея маълум қилинади хабарда.

Эндиликда божхона органлари бир-бирларига божхона юк декларациялари ва энергия ресурсларини божхона назорати бўйича ёрдам кўрсатадилар, шу жумладан божхона органлари ходимларини божхона декларациялари ва энергия ресурсларини божхона назорати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишда амалий ёрдам берадилар.

    Бошқа янгиликлар