АсосийSport

IV ПараОсиё ўйинлари: терма жамоамизда яна иккита медал

'IV ПараОсиё ўйинлари: терма жамоамизда яна иккита медал'ning rasmi

Бугун Баҳрайн давлатида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида IV Пара Осиё ўйинлари ўз якунига етади. Ушбу нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз пара сузиш ҳамда пара пауерлифтинг спорт турлари бўйича ўтказилаётган баҳсларда иштирок этишди.

Жумладан, пара сузишнинг С8 классида эркаклар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида Азизбек Бойназаров белгиланган масофани 01:21:39 дақиқа ичида босиб ўтди ва маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шу тариқа ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди.

Пара пауерлифтинг бўйича эркаклар ўртасида -65 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Шерали Аҳмедов 138 кг тошни ўзига бўйсундирди ва у ҳам олтин медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон спорт делегацияси ёшлар ўртасидаги ИВ Пара Осиё ўйинларини 11та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза, жами 18та медал билан якунлади.

    Бошқа янгиликлар