АсосийJamiyat

Декабрда Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади

'Декабрда Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади'ning rasmi

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган ўзбекистонликларни мамлакатга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” яти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 маротаба қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 4 декабрь куни соат 20:57 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ушбу поезднинг биринчи рейси қатнови бошланган бўлса, қолган рейслари 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.  

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар