Жорий йил 4 декабрь куни “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева табрик сўзи билан иштирок этди.
Танловнинг туман шаҳарлар босқичида 1 035 та, ҳудудий босқичида эса 207 та маҳалла иштирок этиб, 62 500 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди.
Финал босқичида эса 14 та ҳудуддан биттадан йўлланмани қўлга киритган 14та маҳалла, 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Республика комиссияси иштирокчилар ҳужжатларини кўриб чиқиб, беш муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси таъминланганлиги, унинг мазмун-моҳиятини халққа етказилганлиги ҳамда тарғибот ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги ва бошқа мезонлар асосида ғолибларни аниқлади.
Якуний натижалар финалга келган маҳаллаларда беш муҳим ташаббус борасида олиб борилган ишларнинг кўргазмали тарзда ҳимоя қилинганидан кейин эълон қилинди. Шунингдек, “Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”, “Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” ҳамда “Энг фаол китобхон оила” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Ғолиб маҳаллалар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Сенати ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Жумладан, 1-ўрин – Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, “Шодиёна” МФЙ, 2-ўрин – Навоий вилояти, Кармана тумани, “Дўрмон” МФЙ, 3-ўрин – Хоразм вилояти, Урганч тумани, “Бақайлар” МФЙ жамоасига насиб этди.
Тадбирнинг республика босқичида биринчиликни қўлга киритган маҳалла Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - “Дамас “ автомобили билан тақдирланди.




“Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” номинациясида – Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, “Дўстлик” МФЙ, “Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” номинациясида – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Наўпир” МФЙ, “Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” номинациясида – Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Истиқбол” МФЙ, “Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” номинациясида – Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, “Заргарлик” МФЙ, “Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла” номинациясида – Андижон вилояти, Андижон шаҳри, “Баркамол” МФЙ”; “Энг фаол китобхон оила” номинацияси бўйича эса – Бухоро вилояти, Когон тумани, “Тараққиёт” МФЙ вакиллари муносиб тақдирланди.






Бундан ташқари, кўрик-танловда ғолиб деб топилмаган 5 та ҳудуд, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги маҳалла аъзолари ҳам қиммати совғалар билан тақдирланди. Хусусан, ахборот-коммуникация йўналишидаги ўқув курси учун 5 кишилик сертификат ва 1 донадан bookreader билан тақдирланди.







