АсосийJamiyat

Айни пайтда абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётган нодавлат университет дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

'Айни пайтда абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётган нодавлат университет дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига кўпчилик томонидан берилаётган ушбу саволга Таълим инспекцияси томонидан жавоб берилди. 

" Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан STARS INTERNATIONAL UNIVERSITY нодавлат олий таълим ташкилотига Ҳукумат қарорида белгиланган тартибда лицензия тақдим этилган.  

"Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 31-моддасида:

  • давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар берилиши;

 

  •  мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берилиши белгиланган.

 

️Яъни ушбу нодавлат олий таълим ташкилоти томонидан бериладиган диплом Ўзбекистондаги бошқа олий таълим муассасалари дипломлари қаторида тан олинади", дейилади баёнотда.

 

    Бошқа янгиликлар