АсосийJamiyat

Наманганда "Дамас" ҳайдовчиси ўз йўловчиси бўлган аёлни тунади

'Наманганда "Дамас" ҳайдовчиси ўз йўловчиси бўлган аёлни тунади'ning rasmi

2021 йил 29 ноябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан Норин туман ИИБ мурожаат қилади. 

Аризада айтилишича, шу йил 27 ноябрь куни соат 23:30 ларда, Норин тумани ҳудудида "Дамас" машинасига йўловчи сифатида чиққанида автомашина ҳайдовчиси, Норин туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро уни ёнида бўлган 1.700 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб кетиб қолган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 29 ноябрь куни Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар