АсосийJamiyat

Тошкентда 2та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда 2та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 2 декабрь куни соат 18:30 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчасида ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Р.Ю. бошқарувидаги "Lacetti"  русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Б.И. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи Б.И.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. 

Бошқа янгиликлар