АсосийJamiyat

Фарғонада яна бир фуқаро онлайн қиморда ютқазиб ўзини осгани айтилмоқда

'Фарғонада яна бир фуқаро онлайн қиморда ютқазиб ўзини осгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Данғара туманида ёш ўспирин "1Xbet" қурбони бўлиб, 16 млн. сўм учун ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалди.  

Аниқланишича, 15 ноябрь куни Данғара тумани, Пишкарон М.Ф.Й, Сойсохили кўчасида яшаган 28 ёшли фуқаро ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.  

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар