АсосийDunyo

Жо Байденнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълум қилинди

'Жо Байденнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида маълум қилинди'ning rasmi

Жо Байденнинг даволовчи шифокори Кевин O'Коннор АҚШ президентининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кучайганлиги ҳақида гапирди

O'Коннор Оқ уй раҳбари тез-тез томоғини қиришини таъкидлаб, узоқ вақт давомида кузатилган бу аломат батафсилроқ текширишни талаб қилишини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Байденнинг юриши йил давомида сезиларли даражада ўзгарган.

Америка етакчиси атриял фибрилация, гиперлипидемия (қонда ёғ миқдори кўплиги), гастроэзофагиал рефлюкс, мавсумий аллергия ва оёқларнинг енгил сенсорли нейропатиясидан даволанмоқда.

Шунга қарамай, O'Коннор Қўшма Штатлар президенти ўз вазифаларини ҳеч қандай истисносиз бажариши мумкин деган хулосага келди.

Байден бугун 79 ёшга тўлди. У бир кун олдин давлат раҳбари сифатида биринчи марта тиббий кўрикдан ўтди. АҚШда президентни соғлиғига оид маълумотларни ошкор қилишга мажбурловчи қонун йўқ. Шундай бўлсада, Оқ уй раҳбарлари доим бундай маълумотларни ўз фуқароларига етказишни маъқул кўришган.

    Бошқа янгиликлар