АҚШ “Эрон ҳукуматига хизмат қилаётган хакерлар” ҳақида маълумот берганга 10 миллион доллар ваъда қилди. Улар АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтган президент сайловига таъсир ўтказмоқчи бўлишган, деб хабар бермоқда давлат департаменти.
"10 миллион долларгача мукофот тайинланди. Ушбу хакерлар 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтган сайловга таъсир ўтказиш учун Эрон ҳукуматига ишлаган", - дейилади давлат департаментининг Twitter орқали тарқатган хабарида.
Хабарда эронлик Сайид Хусайний Козимий ва Саххад Кашиёниларнинг фотосуратлари ҳам келтирилган.
"Козимий билан Кашиёни Эроннинг 2020 йилги президент сайловига қаратилган киберамалиётига жалб қилинган", - дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Эроннинг Emennet Pasargad компаниясига ҳамда унинг олти нафар ходимига санкция жорий қилгани ҳақда маълум қилинган эди.






