АсосийJinoyat

Бухорода фуқарони молия институтига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Бухорода фуқарони молия институтига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро С.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар