Самолётлар Волгоград-Фарғона йўналиши бўйича ҳафтада бир марта — сешанба кунлари парвоз қилади, дея хабар бермоқда ТАСС.
Таъкидланишича, Волгограддан Фарғона (Ўзбекистон) шаҳрига парвозлар дастури декабрь ойида бошланади. Бу ҳақда чоршанба куни Волгоград халқаро аэропортининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси Анастасия Голодова маълум қилган.
“S7 Airlines" авиакомпанияси 2021-йил 7-декабрдан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига парвозлар дастурини амалга оширади”, деган Анастасия Голодова.






