АсосийJinoyat

Бекободда 70 ёшли ота ўз ўғлини болта билан уриб ўлдирди (видео)

'Бекободда 70 ёшли ота ўз ўғлини болта билан уриб ўлдирди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилоятида даҳшатли жиноят содир этилди. Бекабод туманида 70 ёшли ота ўз фарзандига 25 маротаба зарба бериб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. 

"Севимли" телеканалининг "Замон" ахборот дастури мухбири жиноят тафсилотларини ўрганди, ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида иштирок этди.

ОАВ вакилларининг очиқ суд мажлисида иштирок этишини қотил отанинг ўзи  илтимос қилган. Бекободлик Фазлиддин Юсуповга Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши очилган. Отанинг тўрт фарзанди бўлиб, барчаси олий маълумотга эга. Марҳум ўғли Илёс Юсупов уч фарзанднинг отаси бўлган.

Маълум бўлишича, Илёс ИИБ ЙПХ да 9 йилдан ортиқ фаолият юритган. Ишидаги хато ва камчиликлар туфайли  хизмат вазифасидан озод этилган. Шундан сўнг, бекорчи бўлиб қолган йигит спиртли ичимликларга муккасидан кетади. Маст ҳолда доимий оила аъзоларига тайъзиқ ўтказиб келган.  Жорий йилнинг 7-июл санасида кўтарилган жанжал охиргиси бўлди.  Ўша куни йигит отасидан пул талаб қилган. Отаси берган 1 200 000 минг сўм пенсия пулига қаноат қилмай, сейфни очиб турган пайтида ота ўғлини болта билан уриб, ўлдириб қўяди. 

Суд ҳукмига кўра, ота 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

    Бошқа янгиликлар