АсосийJamiyat

Эндиликда ҳайдовчилардан "права" ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди, агарда...

'Эндиликда ҳайдовчилардан "права" ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди, агарда...'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисида “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар органлари ёки консуллик муассасаси томонидан берилган биометрик паспорт (ID-картаси) мавжуд бўлган тақдирда ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси талаб этилмайди.

Қонун Сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга доир:

Машинани бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth” ва "наушник"лардан фойдаланишга рухсат берилмоқда, шунингдек...

    Бошқа янгиликлар