АсосийJamiyat

Фарғонада 2 фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди

'Фарғонада 2 фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

 

17 ноябрдан 18 ноябрь кунига ўтар кечаси Фарғона тумани, Гулшан МФЙ, Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б  яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳурматли фуқаролар!

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни, оловдан  фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Ҳозирда  юқоридаги  ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар