“Челси” собиқ бош мураббийи навбатдаги таклифни ҳам рад қилди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Қайд этилишича, Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби Лэмпардга таклиф билан чиққан. Бироқ у Глазго клубини бошқариш истаги йўқлигини маълум қилган. Аввалроқ ушбу клуб бош мураббийи Стивен Жеррард “Астон Вилла”дан тушган таклифни қабул қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард “Норвич”дан тушган таклифни ҳам қабул қилмаган эди.






