АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 4,4 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди

'Тошкент вилоятида 4,4 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди'ning rasmi

Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 323 дона (қути) умумий қиймати 4,4 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди

Профилактик тадбирлар давомида 785 шиша умумий қиймати 8,5 миллион сўмлик алкогол маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Хусусан, назорат тадбирлар давомида Зангиота тумани ҳудудининг “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган дўконда фуқаро Ж.М. ҳамда Т.Р. лар ҳеч қандай ҳужжатларсиз алкогол маҳсулотларини чакана сотиш фаолияти билан шуғуллангани аниқланди. Текширув давомида фуқаролардан жами 4 турдаги 50 дона умумий баҳоси 694 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.

Ҳудуддаги “Боҳор” МФЙда жойлашган дўконда фуқаро Р.З. ноқонуний алкогол маҳсулотларини чакана сотиш фаолияти билан шуғулланган. Тадбирда фуқородан жами 7 турдаги 67 дона умумий баҳоси 956 минг сўмлик махсулотлар олиб қўйилган.

“Деҳқонобод” МФЙда жойлашган дўконда фуқаро Ю.Ф. ҳеч кандай хужжатларсиз алкогол маҳсулотларини сотиш билан шуғулланган. Текширувда фуқородан жами 10 турдаги 52 дона умумий баҳоси 605 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари олиниб, рўйхатланди.

Шунингдек, Бўка туманида ҳам ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро Т.О. ҳеч қандай ҳужжатларсиз алкогол маҳсулотларини сотаётгани аниқланди. Қонунбузарга тегишли бўлган 6 турдаги 21 шиша 12 литр бўлган, 314 минг сўмлик алкогол маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинча олинди.

Бошқа янгиликлар