Ижтимоий тармоқларда Зарафшондаги эски тилла конида 40-50 кишини қум босиб қолганлиги ҳақида маълумот тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ муносабат билдирди:
Навоий вилояти Конимех тумани Караката О.Ф.Й. ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида тупроқ таркибидан тилло қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган бир гуруҳ фуқаролар қум остида қолганлиги (4 нафари вафот этган) ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда 40-50 кишини қум босиб қолганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга туғри келмайди.






