АсосийJamiyat

Сунъий йўлдошларга қарши тизим синови муваффақиятли якунланди — Шойгу

'Сунъий йўлдошларга қарши тизим синови муваффақиятли якунланди — Шойгу'ning rasmi

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сунъий йўлдошларга қарши тизим муваффақиятли синовдан ўтганини таъкидлаб, эски йўлдош ўта аниқлик билан йўқ қилинганини маълум қилди.

"Биз ҳақиқатан ҳам истиқболли тизимни синовдан ўтказдик. У эски йўлдошни ўта аниқлик билан нишонга олинди, — деди Шойгу, журналистларнинг саволига жавоб бера туриб.

Хабарда таъкидланишича, Шойгу журналистлар билан Воронеж вилоятида Ғарбий ҳарбий округига амалий сафари чоғида учрашган.

Шойгу шунингдек, эски сунъий йўлдошнинг парчалари фазовий фаолиятга ҳеч қандай зарар келтирмаслигини ҳам қўшимча қилган.

    Бошқа янгиликлар