АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг комиссари билан учрашди

'Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг комиссари билан учрашди'ning rasmi

2021 йил 15 ноябрь куни Брюссел шаҳрида бўлиб турган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилаинен билан учрашув ўтказди. 

Мулоқот чоғида Европа томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, республикамиз замонавий ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва эришган ютуқлари ҳақида батафсил маълумот берилди, дея хабар бермоқда вазирлик.

 Маълумотга кўра, томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасидаги алоқаларни муҳокама қилишган. 

Илгари қабул қилинган қўшма ташаббус ва дастурларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, турли даражадаги ва форматдаги бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилган.

 Делегациялар Афғонистондаги вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари доирасида ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш имкониятлари юзасидан фикр алмашишган.

    Бошқа янгиликлар