Қуйидагиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади:
➖ ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
➖ байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга;
➖ қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари борларга;
➖ Чернобил АЭСдаги аварияни тугатишда қатнашганларга;
➖ Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, ўткир лейкоз, аденома, рак ва хавфли ўсмали касалликка чалинганларга;
➖ меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганларга.
Бошқа ходимларга қуйидаги миқдорларда тўланади:
- иш стажи 8 йил ва ундан кўп ходимларга ва 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
- иш стажи 8 йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.






