АсосийJamiyat

Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозим

'Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозим'ning rasmi

Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

  • оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;
  • пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;
  • мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;
  • аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;
  • аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб,  томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

    Бошқа янгиликлар