АсосийJamiyat

Наманганда эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлган 32 ёшли аёлнинг "Malibu-2"сини ёқиб юборди

'Наманганда эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлган 32 ёшли аёлнинг "Malibu-2"сини ёқиб юборди'ning rasmi

Наманганда аёл ва эркак тортишуви сабаб "Malibu-2" автомашинаси ёниб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Аниқланишича, 2021 йил 13 ноябрь куни соат 4:00ларда Наманган вилояти ИИБ 102-хизматига келиб тушган хабарга кўра, Наманган шахар Давлатобод туманида яшовчи 1989 йилда туғилган аёлга тегишли "Malibu-2" русумли автомашинасини яшаш уйи олдига қўйган вақтида соат 04:00лар чамасида автомашинасидан ёнғин чиқиб зарарланган.

Мазкур холат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида аёл билан 2021 йил март ойларидан буён ишқий муносабатда бўлиб келган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро билан ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар сабабли фуқаро маст холатда 2021 йил 13 ноябръ куни соат 03:00ларда ўзи билан 10 литр хажимдаги елим идишда  бензин олиб келиб, аёлга тегишли "Malibu-2" русумли автомашинасини хайдовчи томон ойнасини тош билан синдирган. Қўлида бўлган елим идишдаги бензинни автомашина салонини ичига сепиб ёнида бўлган гугурт билан ўт ёқиб юбрганлиги аниқланган.

Хозирда мазкур холат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар