АсосийDunyo

Деҳлида экологик вазият ўта ёмонлашди. Ягона нажот - ёмғир...

'Деҳлида экологик вазият ўта ёмонлашди. Ягона нажот - ёмғир...'ning rasmi

Деҳли ҳукумати ҳавонинг ўта ифлосланиши сабабли мактабларни ёпмоқда. Шунингдек, яна бошқа чекловларни ҳам жорий қилинмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВга таяниб Zamon.uz хабар берди. 

 Таъкидланишича, айни кунларда Янги Деҳлида кузатилаётган бундай ҳаво ифлослиниши жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти белгилаган хавфсиз чегарадан ҳам 30 баробар юқори. Бу эса ҳақиқатда ҳам вазият ёмонлиги кўрсатади.  

Ҳозирда шифохоналар нафас олишда муаммоси бор фуқаролар билан тўла. Йўл ҳаракатлари тўхтатилган. Ҳатто иншоотлар қурилиши ҳам тўхтаган. 

Маълумтларга кўра, Америка авиация ширкати ҳам вазиятни инобатга олиб, Янги Деҳлига бўладиган парвозларни 4 кунга чеклаган. 

Ҳукумат вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли ёмғир ёғиши деб таъкидлайди. Агар ёмғир ёғадиган бўлса, ҳавонинг ифлосланиши ҳам маълум даражагача пасаяди.  

Экологик визият Янги Деҳлидан ташқари Гургаон, Ноида ва Ғозиобод шаҳарлари ҳам кузатилаётгани айтилмоқда  .

    Бошқа янгиликлар