АсосийJamiyat

Тошкентнинг туманларидан бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкентнинг туманларидан бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган “Технопарк” ҳудудидаги ер ости ўрта босимли Д - 325 мм газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Яшнободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. 

Шу сабабли, 2021- йил 13 - ноябр куни соат 08:00 дан 16:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14 та ҳарбийлар уйидаги 600 та хонадонлар, 87, 89 уйларда, 4 та "Голден ҳоусе" уйларида, ҳамда “Технопарк” МЧЖда “Макро” супермаркетида, Корея болалар шифохонасида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар