“Ниҳол” мукофоти совриндори, опера хонандаси Милена Мадмусаева турмушга чиқмоқда.
Милена ва Абдуҳамиднинг никоҳ кечаси бугун пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтади. Хонанданинг ҳамкасблари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига тўйга таклифнома суратини жойлаштириб, Миленага бахт тиламоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, “Даракчи” таҳририяти номидан Милена ва Абдуҳамидни бугунги сана билан қутлаймиз.





