“Челси”нинг германиялик бош мураббийи Томас Тухель октябрь ойи якунларига кўра, Англия Премьер-лигасида тенгсиз деб топилди.
Қайд этилишича, Тухель қўл остида “Челси” октябрь ойида АПЛда 4та учрашувда майдонга тушди ва ҳаммасидан ғалаба қозонди.
Жумладан, “Саутгемптон” (3:1), “Брентфорд” (1:0), “Норвич” (7:0) ва “Ньюкасл” (3:0) жамоалари мағлубиятга учради.
У соврин учун курашда Юрген Клопп (“Ливерпуль”), Дэвид Мойес (“Вест Ҳэм”) ва Патрик Виейра (“Кристал Пэлас”)ни ортда қолдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов






