АсосийJamiyat

Адлия лотин алифбосида иш юритишга ўтди

'Адлия лотин алифбосида иш юритишга ўтди'ning rasmi

2021-йилнинг 10-ноябридан бошлаб Адлия вазирлиги Марказий аппарати таркибий тузилмалари, адлия органлари ва муассасаларида иш юритиш ҳамда таълим жараёнлари тўлиқ лотин алифбосида амалга оширила бошлади. Шунингдек, келгусида адлия органлари ва муассасаларида  пешлавҳалар, турли кўринишдаги деворий материаллар лотин алифбосида тайёрланади.

Адлия органлари ва муассасаларининг веб-саҳифалари, электрон ресурслари ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ҳам босқичма-босқич лотин алифбосига ўтказиб борилади.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021-йил 10-феврал куни  “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш тўғрисида”ги  61-сон қарори қабул қилинган эди.

Унда 2023-йилнинг 1-январига қадар Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини тўлиқ жорий қилиш белгиланган.

    Бошқа янгиликлар