АсосийJamiyat

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига раис сайланди

'Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига раис сайланди'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конфренцияси ўтказилди, дея хабар бермоқда Федерация Ахборот хизмати. 

Тадбир давомида, Федерациянинг 2016-2020 йиллар ва 2021 йил 9 ойлик фаолияти  таҳлил қилинди.

Шунингдек, конфренция  делегация аъзолари  томонидан  бошқарув органи раҳбарияти тайинланди.

Федерация раиси лавозимига 2016-2021 йиллар давомида Федерация раиси лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Саримсоқов сайланди.

Маълумот учун: Ж.Саримсоқов 1974 йил Самарканд вилоятида тугилган. 1992-1996 йили Тошкент давлат университетини, 2003-2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият курилиши академиясини, 2020-2021 йилда Тошкент давлат юридик университетини магистратура босқичини тамомлаган.

    Бошқа янгиликлар