АсосийJamiyat

"Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан..." "Ўзгидромет" дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида хабар берди

'"Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан..." "Ўзгидромет" дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида хабар берди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кун ўрталарига келиб, ҳудуднинг катта қисмида ҳаво 16-18° илиқгача исийди.

Эртага республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, аммо булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ атрофида бўлади, лекин кундуз куни эса сезиларли даржада совуқлашади, кундуз кунги ҳарорат 8-13° илиқдан юқори бўлмайди.

    Бошқа янгиликлар