Пандемия ҳали чекингани йўқ, кеча юртимизда қарийб 300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси, бир ҳафта ўтиб, 8 нафар инсонда пневмония аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.
2021 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189186 (+294) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-18 нафари Андижон вилоятида,
-12 нафари Бухоро вилоятида,
-6 нафари Жиззах вилоятида,
-4 нафари Қашқадарё вилоятида,
-2 нафари Навоий вилоятида,
-15 нафари Наманган вилоятида,
-24 нафари Самарқанд вилоятида,
-3 нафари Сирдарё вилоятида,
-3 нафари Сурхондарё вилоятида,
-22 нафари Фарғона вилоятида,
-22 нафари Хоразм вилоятида,
-65 нафари Тошкент вилоятида,
-96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 185301 (+274) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1351 нафарни ташкил қилди.
"Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.






