27 октябрь куни Фарғона тумани, Фаровон турмуш кўчасида яшовчи Т.Қ исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 11:00 дан 13:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан 5.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлари, 300 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8-йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.






