АсосийSport

“Global Tour-2021”нинг ғолиблари аниқланди

'“Global Tour-2021”нинг ғолиблари аниқланди'ning rasmi

Тошкентдаги “Universal Jumping Agro” от спорт клубида конкур бўйича “Global Tour-2021” мусобақасининг бешинчи босқичи ўз якунига етди.

Кўпчилик учун қизиқарли бўлган дастур “А” тоифасида баландлиги 140 см бўлган тўсиқлардан сакраш баҳси бўлди. Кутилганидек, унда тажрибали Бекзод Қурбонов ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Нуржан Туякбаевга насиб этган бўлса, Ғайрат Назаров кучли учликни якунлаб берди.

“А” тоифа, 140 см:

1. Бекзод Қурбонов “Абажа Дос Дорадос” (от лақаби)

2. Нуржан Туякбаев “Ланcелотта”

3. Ғайрат Назаров “Лосинос Бой”

“Д” тоифа, 130 см:

1. Абдушукур Собиржонов “Самира”

2. Дилмурод Абдураҳмонов “Колибри”

3. Бекзод Қурбонов “Калимера”

“Б” тоифа, 120 см (5-6 ёшли отлар):

1. Умид Комилов “Бранд Плус”

2. Аъзам Толиббоев “Х”

3. Иброҳим Йўлдошев “Шаҳзода Корнет”

“С” тоифа, 110 см (12-14 ёшли чавандозлар):

1. Умар Дадаев “Букмекер”

2. Бобуржон Валижонов “Абаджа Дос Дорадос”

3. Акбар Шарипов “Кечмекер”

    Бошқа янгиликлар