АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик профессор дунёнинг энг салоҳиятли олимлари рўйхатидан ўрин олди

'Ўзбекистонлик профессор дунёнинг энг салоҳиятли олимлари рўйхатидан ўрин олди'ning rasmi

Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институти директор ўринбосари, профессор Ўткир Розиқов «Elsevier» нашриёти ва Stendford университети томонидан  эълон қилинган дунёнинг Топ 2% олимлари рўйхатидан жой олди.

ЎзФА маълумотига кўра, эълон қилинган маълумотлар базасида иқтибослар сони, мақолаларга ҳаволалар, h-index бўйича стандартлаштирилган маълумотлар тақдим этилган. Ушбу мезонлар асосида дунёнинг Топ 2% олимлари рўйхати шакллантирилган.

Профессор Ўткир Розиқов математик таҳлил, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усулларини ривожлантиришда юксак натижаларга эришган ўзбек олимларидан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар