Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида "Spark" ва мотоцикл ўртасида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳалокат катта йўлда ҳаракатланиб келаётган "Spark" ҳайдовчисининг қарама қарши йўналишда келаётган мотоциклни ўтказиб юбормаслиги оқибатида юз берган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси Челак туманида жойлашган шифохонада вафот этган. Унинг йўловчиси эса воқеа жойида олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада даволанмоқда.






