АсосийSport

Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати кейинги йилга қолдирилди. Нима учун?

'Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати кейинги йилга қолдирилди. Нима учун?'ning rasmi

Халқаро бокс ассоциацияси декабрь ойида Туркияда ўтиши режалаштирилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини келгуси йилга қолдирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси маълумот берди.

Бунга дунёда юзага келаётган коронавирус пандемиясининг яна бир тўлқини сабаб сифатида келтирилмоқда. Халқаро ташкилот бу борада Туркия миллий федерацияси билан музокара ўтказгани ҳам маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул шаҳри 6-19 декабрь кунлари аёллар ўртасидаги дунё биринчилигини қабул қилиши керак эди. Янги келишувга кўра бу муддат келаси йилнинг март ойига қолдирилди.

    Бошқа янгиликлар