Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда эмланувчи қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакциналарини олиб бўлгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, 10 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 326 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 187 647 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 81 759 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 57 574 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача жами 28 821 483 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 15 021 836 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 9 131 332 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 4 668 315 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Самарқанд вилояти (59 469 доза),
- Тошкент шаҳри (31 536 доза),
- Тошкент вилояти (31 355 доза) банд қилди.
"Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи режалаштирилган қатламга нисбатан 70 фоизни ташкил қилмоқда",-дейилади хабарда.






