2021 йил 9 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188619 (+221) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 14 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 4 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 17 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 22 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 47 нафари Тошкент вилоятида,
- 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 29 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 19 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 43 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184814 (+307) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1346 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.






