Бугун, 10 ноябрда республика ҳудудининг баъзи қисмларида ёмғир ёғиши кузатилади.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳам кечга яқин бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз куни ҳаво 11-13° илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда бази жоиларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.






