Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида ўрта-махсус ва олий маълумотига эга бўлган ҳамширалар ишга таклиф қилинмоқда.
Бўш иш ўрни бўйича маълумот:
- ҳамширалик;
- тўлиқ бандлик;
- юқори ойлик маош;
- ҳафтасига 40 соатлик меҳнат графиги; Номзодлар учун талаблар:
- 35 ёшгача бўлиш;
- тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) ёки Tиббиёт институтининг "Ҳамширалик иши" йўналишини тугатган бўлиши (бакалавр дипломи юқори баҳоланади);
- немис тилини В1 даражада билиш;
- иш тажрибасига эга бўлиш.
Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақамлар: 66, 17) ёки 1282 қисқа рақами.






