АсосийJamiyat

Маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” билан бирга “ёшлар етакчиси” лавозими ҳам жорий қилинади

'Маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” билан бирга “ёшлар етакчиси” лавозими ҳам жорий қилинади'ning rasmi

Президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, ўн кун муддат ичида билими, тажрибаси, ташаббускорлигига ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига кўра ҳар бир маҳалла бўйича “ҳоким ёрдамчиси” учун номзодлар аниқланиб, бунга вилоят ҳокимлари ва уларнинг вакиллари масъул бўлади. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.

Шундан келиб чиқиб, келгуси йил 1 январдан республиканинг 9 минг 259 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди. Улар жорий йил 15 декабрга қадар ўқитилади.

Бундан ташқари, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади.

“Энди ёшлар билан ўзим шуғулланаман!”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Уларнинг асосий вазифалари:

- “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш;

- маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш;

- ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса “Бешта муҳим ташаббус” ижросини ташкил этиш;

- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

- ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат бўлади.

Ёшлар етакчилари ҳарбий хизматни ўтаган, ёшларни ортидан эргаштира оладиган, садоқатли, фидойи номзодлар орасидан танлаб олинади.

    Бошқа янгиликлар