АсосийJamiyat

Тошкент кўчаларида "Gentra"ни тескари бошқарган "эркатой"лар жазоланди (видео)

'Тошкент кўчаларида "Gentra"ни тескари бошқарган "эркатой"лар жазоланди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" автомобиллари ҳайдовчилари ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган эди.

 

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган ва ушбу ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ушбу видеолавҳа 2021 йил 8 ноябрь куни жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилган.

    Бошқа янгиликлар