АсосийJamiyat

Бош-панасиз, бемор икки фарзандни тарбиялаётган яккабоғлик аёлнинг ҳаётида ўйламаган ишлари содир бўлди

'Бош-панасиз, бемор икки фарзандни тарбиялаётган яккабоғлик аёлнинг ҳаётида ўйламаган ишлари содир бўлди'ning rasmi

Яккабоғлик Тиловат Муҳаммадиева икки фарзанди билан шу вақтгача ижарада яшайди. Оиланинг ёлғиз боқувчи бу аёлнинг фарзандлари Гемофлия касаллиги билан хасталанган. Бош-панасиз, бемор фарзандларини тарбиялаётган аёлнинг дард юки унча-мунда кишини эгаб қўйиши, табиий.

Вилоят Давлат хизматлари марказининг маълум қилишича, аёл опасининг таклифи билан Яккабаоғ туман ДХМнинг  CALL CENTER рақамига субсидия орқали уй - жой  олиш учун қўнғироқ  қилади. ДХМ ходимлари  Татар МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Т.Муҳаммадиеванинг хонадонига ташриф буюриб сайёр тарзда субсидия учун керакли ҳужжатларни олишди.

- Бугун жуда қувондим кечагина қилган қўнғироғимга бир кунда марказ ходимлари етиб келишади деб ўйламагандим, - дейди Тиловат Муҳаммадиева.

    Бошқа янгиликлар