АсосийJamiyat

Самарқандда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди

'Самарқандда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этган. Бу ҳақдаги маълумотларни "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Аниқланишича, 2021 йил 22 октябрь куни соат 12:30 ларда Нарпай тумани, Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С. (1984 й.т.), унинг турмуш ўртоғи Ш.З. (1987 й.т.) ва 2 нафар вояга етмаган фарзандлари М.Х.  (2012 й.т.) ҳамда Ж.Х.нинг (2018 й.т.) мурдаси яшаш уйида ис газидан заҳарланган ҳолда тан жароҳатларисиз топилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечиришда марҳумлар ётган хонада қўл бола усулда ясалган, табиий газ тармоғига уланган иситиш печи мавжуд бўлиб, мазкур печнинг дуд-бўронида қушлар ин қурганлиги натижасида хас-хашаклар билан тўлиб қолганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар