АсосийDunyo

Ироқда ИШИДнинг йирик раҳбарларидан бири йўқ қилинди

'Ироқда ИШИДнинг йирик раҳбарларидан бири йўқ қилинди'ning rasmi

Ироқ ғарбида ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинди. Бу ҳақда “ТАСС”га асосланиб, Замон нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ироқ ғарбида жойлашган Анбар вилоятида мамлакат разведка хизматлари томонидан ИШИД қўмондонларидан бири Абу ал-Бара ўлдирилган. Шу билан бирга махсус кучлар террорчиларнинг уч қароргоҳини йўқ қилган.

Маълумот ўрнида: 2014 йилда ИШИД Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган. Улар мамлакатнинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри бўлган Мосулни ўзи назорат қилаётган ҳудудларнинг маркази деб эълон қилган. 2015 йилда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ИШИД'га қарши кенг кўламли операция бошлайди. 2017 йил декабрида эса Ироқ ҳукумати террорчилар устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди.

Аввалроқ ИШИД бош молиячиси қўлга олингани ҳамда Ироқ бош вазирига суиқасд уюштирилгани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар