АсосийJamiyat

Халқаро физика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади

'Халқаро физика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилади'ning rasmi

8–13 ноябрь кунлари Фарғонада Ўзбекистонда илк бор Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтади.

Бугун Фарғонада турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчиларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Маълумот учун, мазкур халқаро олимпиадада Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон султонлиги, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Миср каби дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан 100 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро физика, шунингдек, математика олимпиадасида ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.

    Бошқа янгиликлар