АсосийJamiyat

Фарғонада "Мatiz" ёниб кетди

'Фарғонада "Мatiz" ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Марғилонда "Ўрам" чойхонаси олдида "Матиз" ёниб кетибди" номли хабар тарқалди. ФВВнинг ҳудудий бошқармаси келиб чиққан ёнғин тафсилотларини маълум қилди .

Қайд этилишича,  2021 йилнинг 8 ноябрь куни соат 10.54 да Марғилон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига фуқаро К.Б. томонидан Марғилон шаҳар "Маориф" МФЙда жойлашган Аср тўйхонаси олдида матиз русумли автомобили ёнаётганлиги тўғрисида хабар берилган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10.57 да етиб борган ва соат 11.00 да ёнғин бартараф этилган.  

Маълумотга кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва халок бўлганлар мавжуд эмас.  

"Хозирда ёнғин сабаби аниқламокда",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар