Узоқ муддатли чанг-ғубордан сўнг Қашқадарё вилоятида ёға бошлаган ёмғир қорга айланган.
Видеодаги тасвир Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида олинган. Ижтимоий тармоқларда маълум қилинишича, вилоятининг Яккабоғ ва Чироқчи туманларида ҳам қор ёғмоқда.
Гидрометеорологик илмий таҳлилларга кўра, жануб Афғонистондан кириб келган нам ҳаво оқими аввал Сурхондарё, сўнгра Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларига ёғингарчиликлар билан тарқалди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, совуқ ҳаво Ўзбекистондан аста-секинлик билан чекина бошлайди.
11-13 ноябрда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ бўлади, кундуз кунлари эса ноябрь ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача 15-18° илиқгача, жанубда эса 20-21° илиқгача исийди.






